Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Абу Тойиб Ҳуқандий мавзесида ўз фаолиятини бошлаган KFC (kentucky fried chicken) ресторанининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Шаҳар ҳокими шаҳримизда II-Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан фаолият бошлаган янги овқатланиш муассасаси нафақат ҳамшаҳарларимиз, балки шаҳримизга бутун жахондан келаётган сайёҳларга ҳам муносиб хизмат кўрсатишига ишонч билдирди.

Ўзбекистонда очилган бундай ресторанларнинг ўнтўртинчиси ва ҳаридорларга автомобилидан тушмасидан (Drive thru) хизмат кўрсатаётган мамлакатимиздаги иккинчи KFC ресторанида 60 нафардан зиёд ёшлар доимий иш билан таъминланди. 45 нафар Қўқонлик ёшлар Тошкент шаҳрида малака ошириб келдилар.

Айни пайтда, ресторан турли ижтимоий қатламлардаги фуқароларга 10 минг сўмдан 145 минг сўмгача бўлган тайёр таомлар ва десертларни таклиф этмоқда. Барча маҳсулотлар халқаро озиқ-овқат ҳавфсизлиги стандартларига жавоб беради.