Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

Фарғона вилояти ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажоновнинг Қўқон шаҳри ва атроф туманларда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар билан ўтказган мулоқоти давомида инвестицион муҳитни яхшилаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар муҳокама этилди.

Самимий мулоқот кўринишида ўтказилган учрашув чоғида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар ҳам иштирок этдилар.

Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ўрганилиб, шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашувда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган стратегик лойиҳалар ҳусусида ҳам батафсил маълумот берилди.

Click to listen highlighted text!