Dush. May 13th, 2024

Президентимизнинг ташаббуси билан кескин об-ҳаво шароитларида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллаларда фуқароларга етказиб берилаётган иссиқ-овқат халқимизга хос олийжаноб қадриятларнинг ёрқин ифодаси бўлмоқда.

Қўқон шаҳрида давом этаётган саховат тадбирларида аҳолига тарқатилган ош икки тоннадан ошди.

Маҳаллий ҳукумат, ҳарбийлар ва саховатпеша шаҳримиз фидоийлари томонидан шу кунгача 20 мингдан ортиқ фуқароларга ош дамлаб, тарқатилди.