Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, корхона, идора, ташкилотлар, таълим муассасалари мутасаддилари, ҳарбийлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали тадбирда барчани самимий муборакбод этди.

Маруфжон Усмонов миллий давлатчилигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ҳар бир ҳамюртимиз қалбида чексиз ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотишини таъкидлаб, асрлар давомида юртимизда мустақиллик, эл-юрт фаровонлиги йўлида қурбон бўлган буюк аждодларимизни ёдга олди. Байрам тадбирида фахрий қоровул тантанали юриш қилиб, Ўзбекистон Давлат байроғини кўтариб, Истиқлол хиёбонида тўпланган минглаб ҳамшаҳарларимиз олдидан олиб ўтди.

“Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида ўтказилган тадбирда давлат мадҳияси янграб, уни барча иштирокчилар жўр бўлиб биргаликда ижро этдилар. “Ёш Миллий гвардиячилар” ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари тантанали тадбирга кўтаринкилик бахшида этди.