Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида берилган кўрсатмалар ижроси асносида мукаммал таъмирланган мактабнинг тантанали очилиш маросимида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, ота-оналар ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирок этдилар.
Тантанали тадбирда мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, шаҳримиздаги таълим муассасаларида олиб борилган кенг кўламли ишлар таъкидлаб ўтилди.
Мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишларига ҳомийлик қилган «Ўзбекнефтегаз» акциядорлик жамияти мутасаддиларига Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.