Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар фарзандлари учун ўтказиб берилган ҳатна тўйида иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, тўй болаларни муборакбод этди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда байрамона дастурхон ёзилиб, миллий куй-қўшиқлар ижро этилди.