Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида имзоланган биродарлик меморандуми асосида Хитой халқ республикасидан келган юқори малакали шифокорлар Қўқонда ўтказилган «Меҳр-мурувват билан ҳар бир юракни ёритайлик» шиори остида ўтказилган акцияда иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва хитойлик шифкорлар операциялардан муваффақиятли чиқган беморларни қутлаб, эсдалик совғалари ва реабилитация дори воситаларини топширдилар.
Акция доирасида Қўқон кўз касалликлари шифохонасига қуёш панеллари ўзаро дўстлик ва биродарлик рамзи сифатида туҳфа этилди.
Маруфжон Усмонов меҳр-мурувват акциясида фаол иштирок этган хитойлик ва қўқонлик тиббиёт ходимларига ўз Ташаккурномаларини тантанали равишда топширди.