Yak. Iyul 14th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими тиббий кўрикдаҚўқон шаҳар ҳокимлиги

Айни пайтда, 10-оилавий поликлиникада туғма юрак нуқсони, ортопедик ва кўз касалликлари билан ҳасталанган ҳамда пластик жарроҳлик амалиётларига муҳтож эҳтиёжманд оилаларда тарбия олаётган болалар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Олий Мажлиснинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган тиббий кўрикда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

 

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнггги йилларда болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини даволашга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

 

Тиббий кўрикда Республика болаларни қўллаб- қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори Марат Содиков, Олий Мажлис Конунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлюдахон Ходжаева ва бошқа расмийлар иштирок этмоқдалар.