Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳридаги барча таълим муассасалари ўқитувчилари, фахрий устозлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Президент Шавкат Мирзиёвнинг устозларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Мамлакатимизда ва шаҳримизда сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.

Қўқон шаҳрида таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ педагоглар Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари устозларни муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирдилар.

Байрам тадбирида концерт дастури намойиш этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият баҳшида этилди.