Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳридаги Жомеъ мажмуасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича Ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, Қўқон шаҳрини «Замонавий ипак йўли» дастурига киритиш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш масалалари муҳокама этилди.

 

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон томонидан Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида Қўқон шаҳри номзодини илгари сурди ва таклиф барча иштирокчилар томонидан қўллаб қувватланди.

 

Туркий Кенгаш раиси Багдад Амриев Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновга туризм пойтахти шаҳрининг рамзий калитини топширди.