Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри, Туркистон кўчасидаги кўпқаватли уйлар борасидаги мурожаат бўйича
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг
РАСМИЙ ЖАВОБИ
Туркистон кўчасида фойдаланишга топширилган уйлардаги ҳолат Давлат архитектура ва қурилиш назорати Фарғона вилояти бошқармаси мутасаддилари томонидан ўрганилди. Қурилиш корхоналари бир ҳафта муддат ичида кўпқаватли уйларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш вазифасини ўз зиммасига олдилар.