Юртбошимизнинг МДХ давлатларининг олий даражадаги “Хурмат белгиси” ордени билан тақдирланиши барчамизнинг қалбимизда чексиз фахр ва ифтихор туйғусини уйғотди.
Бу мукофот Президентимизнинг халқаро миқёсда олиб бораётган сиёсатига бутун МДХ давлатлари томонидан берилган муносиб баҳодир.
Давлатимиз раҳбарининг қўшни давлатлар билан чегараларни белгилаш, иқтисодий, сиёсий, илмий технологик ва маданий сохалардаги ҳамкорликдан ягона мақсад-халқимиз тинчлиги, унинг фаровонлиги йўлида олиб борилаётган харакатдир.
Президентимизнинг янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини белгилашдаги танлаган йўллари мамлакатимизни халқаро интеграцияга қўшилиб бориши ва унда ўзининг мустахкам ҳал қилувчи ўрнини эгаллаганлигининг далилидир.
Бутун ўзбек халқи бугунги олий даражадаги мукофот билан Президентимизни чин дилдан қутлаймиз ва Юртбошимизни бутун дунё тан олаётган ташқи сиёсатлари бизнинг тинч осуда ҳаётимиз ва имкониятларимизни янада юксалиши учун хизмат қилишига ишонамиз!