Shan. Sen 23rd, 2023

Шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда Маруфжон Усмонов аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқди. Фуқароларнинг ишга жойлашиш, уй-жой учун субсидия олиш, ҳуқуқий маслаҳатлар билан боғлиқ мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий рўйхатларга киритиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Жойида ҳал этилмаган масалалар ҳокимнинг назоратига олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.