Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар иштирокида, шаҳар туғруқхонасида қишки мавсумга тайёргарлик бўйича олиб борилган ишлар билан танишиб, янги замонавий қозонхона ва ёқилғи омборини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимизнинг “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қуриладиган янги қозонхона фойдаланишга топширилиши билан туғруқхонадаги иссиқлик тизимига уланади.