Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

Қўқон шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилиб, мазкур янгиликлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда, шу билан бирга, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2023-йил декабр ойи давомида Қўқон шаҳар солиқ инспекцияси томонидан 1023 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорлик субйектларидан 137 та ҳолатда дастлабки бухгалтериясини юритиш, 104 та ҳолатда қулай солиқ режимини танлаш, 98 та ҳолатда солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, 684 та ҳолатда ҳисоб-вароқ фактуралар юбориш ва тахрирлаш, ОНКМ бўйича имтиёзлар олиш, ОНКМ бўйича МХИК бо’йича имтиёз олиш, қатъий белгиланган айланма солиқ тури, ҳисобланиши лозим бўлган қатъий солиқ суммаси ва солиқ тури бўйича қолланиладиган имтиёзлар, рахбар ва ишчи ходимларга электрон меҳнат дафтарчаси очилиши ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва ариза юбориш тартиби ҳамда қўллаш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун:
1. «UNICO TRADE 555» МЧЖ рахбари Шахабидинов Иноятилло Юсупхоновични қийнаётган масалада яъни Қатъий белгиланган айланма солиқ тури, ҳисобланиши лозим бўлган қатъий солиқ суммаси ва солиқ тури бўйича қолланиладиган имтиёзлар юзасидан тушунтириш берилди ҳамда кўмаклашилди;
2. «MOTOR TRANS STV» МЧЖ рахбари Гафаров Асрор Аюбовични қийнаётган масалада яъни 25 ёшгача бўлган ёшларни Иш билан таъминлаган ишчиларга тўланган ижтимоий солиқ тўловини қайтариш тартиби тўғрисида тушунча ва кўмак берилди.

Click to listen highlighted text!