Давлат идоралари, таълим муассасалари, давлат улуши бўлган корхона-ташкилотлар мутасаддилари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида порахўрлик жиноятини олдини олишга доир масалалар муҳокаама этилди.
Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари тмонидан Коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимлари такомиллаштириш, давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, ишга олиш, давлат харидлари, рухсатнома ва лицензиялар бериш каби жараёнларни ошкоралик билан ташкил этиш, давлат идорларида ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов шаҳримизда йил бошидан бери бу борада қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, давлат идоррлоарида коррупциянинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган профилактик тадбирлар хусусида ахборот бериб, барчани ноқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантирди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича ҚДПИ Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим кафедраси мудири Манзурахон Аминова, депутатлар ва бошқа иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда шунингдек фуқаролар мурожааатлари билан ишлаш, таълим -ғтарбия ишлари самарадорлигини ошириш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.