Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар уйидаги янги таъмирланиб фойдаланишга топширилган 3 қаватли корпуснинг тантанали очилиш мароисмида иштирок этди.
Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотларни таъкидлаб ўтди.
Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида шинам ва замонавий кўринишга эга бўлган бино, ошхона ва муолажа хоналарини кўздан кечириб, беморлар билан суҳбатда бўлди.