Pay. Apr 25th, 2024

Кеча тунда қишки мавсумда ижтимоий объектлардаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида тузилган штаб аъзолари муассасага ташриф буюриб, қозонхоналар фаолияти ва бино ичидаги ҳароратни назоратдан ўтказдилар.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари навбатчи шифокорлар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларни ўргандилар. Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларига шифохонани электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.