Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида Қўқон шаҳар кўз касалликлари шифохонасида хитойлик мутахассислар иштирокида катаракта операцияларини ўтказиш мақсадида олиб борилаётган тайёргарлик ишларини ўрганиб, хорижий мутахасисиларни юқори савида кутиб олиш ва муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов шифокорлар, операцияларга тайёргарлик кўраётган беморлар билан суҳбатда бўлиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.