Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, ички ишлар Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг 50 – сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, сессиядаги масалаларга алоқадор бошқа мутасадди раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўқон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мутасаддиларининг шаҳарда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йил 6 ойи давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати ва навбатдаги вазифалар тўғрисида ахбороти тингланди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш ва аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича хисоботларини ўқиб эшиттирдилар.

Сессияда шунингдек, Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарининг Қўқон шаҳрида хизмат кўрсатиши соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш хусусан аёлллар ва битирувчиларни иш билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Экспорт хажмларини ошириш, ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш ҳамда чет давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга доир ишлар тўғрисида инвестиция ва ташқи савдо бўлимининг хисоботи ҳам ўқиб эшиттирилди.

Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-ва 2-чорак ижроси ҳамда 2-чорак тақсимоти тўғрисида Қўқон шаҳар молия бўлими мудири ўринбосари Мансурхон Расуловнинг ҳисоботи тингланди.

Кўриб чиқилган масалалар бўйича бир неча депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Сессида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.