“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ёшлар ишлари агентлиги ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда эълон қилинган «Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар» глобал ташаббуси доирасида намунали деб танланган шаҳарларда илк бор амалга оширилган эди.
Швейцария ҳамкорлик агентлиги томонидан ҳам қўллаб-қувватланган ушбу лойиҳа Қўқон шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилди.
Ушбу ташаббус болалар ва ёшларнинг овози, эҳтиёжлари, устувор масалалари ва ҳуқуқлари давлат сиёсати, дастурлари ва қарорларининг ажралмас қисми бўлган жамоаларни яратишга қаратилган шаҳар ва қишлоқларнинг глобал ҳаракатига қўшилди.
Тошкент шаҳрида лойиҳа сарҳисобига бағишлаб ўтказилган тадбирда 30 000 АҚШ доллари ажратилган лойиҳа доирасида Қўқон шаҳрида амалга оширилган ишлар натижаси юқори баҳоланди ва Қўқон шаҳар ҳокимлигига ушбу натижани тасдиқловчи Сертификат тантанали равишда топширилди.