Муҳбир Далиевнинг телеграм каналида Қўқон шаҳридаги кўпқаватли уйлар ҳудудида бошланаётган қурилиш хусусидаги мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.
Абу Тойиб Ҳуқандий мавзесидаги кўпқаватли уйлар жойлашган ҳудуд юзасидан қилинган мурожаат мутасаддилар томонидан ўрганилди. Қурилиш ишлари аҳоли эътирозлари туфайли ва шаҳарсозлик нормаларига мос келишини ўрганиб чиқиш учун тўхтатилди.