Ютуб видеохостинг тармоғида Қўқон шаҳар, Қиялисой кўчаси, 48-хонадонда яшовчи фуқаронинг “Шавкат Мирзиёев мени алдашди” сарлавҳаси остидаги мурожаати юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.
Бугунги кунга қадар Қиялисой кўчаси 48-хонадонда яшовчи фуқаро учун 5 хонали уй, ошхона ва санитария тизимлари беғараз ёрдам сифатида қуриб берилмоқда. Айни пайтда, қурилиш ишлари 80% бажарилган ва бу ишларга 80 миллион сўм маблағ сарфланган. Том ва пардоз ишлари, қурилиш нормаларига асосан давом эттирилади. Айни пайтда, том қисмидаги ишлар учун қурилиш материаллари келтирилди.
Фуқаронинг фарзанди 19- болалар боғчасига жойлаштирилиб, бепул таҳсил олмоқда. Фуқаронинг қайнонасига дам олиш масканига бепул йўлланма ажратилган.
Фуқаронинг турмуш ўртоғи ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйҳатдан ўтказилиб, солиқ бадали шаҳар Пенсия жамғармаси томонидан тўлаб берилди. Болалар нафақаси учун ариза қайтадан расмийлаштирилди.