Қабулда шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонаси, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар ва маҳалла тизими мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов фуқароларнинг уй-жой ижара тўлови, ишга жойлашиш, саломатлигини тиклаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш каби масалаларини жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
Ҳар доимгидак, асосий эътибор эҳтиёжманд фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлашга қаратилди.
Масъуллар фуқаролар мурожаатлари бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида, сифатли қилиб бажариши бўйича қатъий огоҳлантирилди.