Қўқон шаҳар ҳокимининг 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

7-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашувда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ёшлар билан самимий мулоқот қилди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларнинг иқтидорларини намоён этиш учун яратилган кенг имкониятлар, уларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, барча соҳаларда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот берди.

✍️ Учрашувда 7-мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Маруфжон Усмонов тадбиркорлик масалалари ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилган ёшларни ҳам тинглаб, ён дафтарчасига ёзиб олди.
#ozbek #ozbekiston #yoshlar #qoqon #maktab #mahalla #5tashabbus #hokimvayoshlar #ShavkatMirziyoyev #1sektor