22-давлат умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов дастлаб, мактаб дарвозаси олдида уни кутиб олган бошланғич синф ўқувчилари билан суҳбатда бўлди.
Мактаб фойесида битирувчи синф ўқувчилари билан ўтказилган мулоқот давомида Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорларини намоён этиш учун яратилаётган шароитлар, илм-фан, таълим соҳасидаги замонавий трендлар хусусида маълумот бериб, мавжуд таклифлар ва муаммо-масалалар билан қизиқди.
Қўқон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими билан ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқот чоғида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.