Ҳурматли шаҳримиз ёшлари!
7-июнь, жума куни, соат 11:00 дан 13:00 га қадар Қўқон шаҳар ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилади.
Мулоқот чоғида ёшларнинг шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлари, инновацион ғоялари ҳамда таълим, меҳнат бандлиги, тадбиркорлик каби масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилади.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги Фаоллар залида бўлиб ўтадиган мулоқот жонли эфирда ижтимоий тармоқларга узатилади.
Қабулга рўйхатдан ўтиш учун +998911431331 рақамига қўнғироқ қилинг. Мурожаатларингизни ҳозирдан телеграмдаги Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий ботига @KokandHokimBot юзернеймига йўлланг!
Қадрли ёшлар ўз салоҳиятингизни намоён этиш ва муаммо масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш имкониятини қўлдан бой берманг!