«Ачиқкўл» ҳамда «Ғиштли масжид» маҳаллалари ҳудудида ўтказилган қабулларда фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ҳар доимгидак асосий эътибор эҳтиёжманд фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлашга қаратилди.
Фуқаролар саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам, уй-жой таъмири ва ижара тўловларига «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатилади.
Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳалари бўйича масъуллар бириктирилиб, ижроси ҳокимнинг шахсий назоратига олинди.