«Ғиштли масжид» маҳалласида ўтказилган қабулда Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси, маҳалла тизими мутасаддилари ва мурожаатлардаги масалаларга масъул раҳбарлар иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов фуқароларнинг жаррохлик операциясини ўтказишда моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашиш, уй-жой таъмири ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
Мутасаддиларга эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий рўйхатларга киритиш ва доимий даромад манбаи билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.