Pay. Okt 5th, 2023
Қўқон ҳокимининг қабули

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 44-“Афғонбоғ” маҳалласида ёшлар етакчиси томонидан аниқланган масалалар бўйича фуқароларни қабул қилди.

 

Маруфжон Усмонов ижтимоий рўйхатга киритилган ёшларнинг таълим кредитини тўлашда моддий ёрдам кўрсатиш, санъат соҳасидаги иқтидорларини намоён этиш ҳамда таълим олишга кўмак бериш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича қилинган мурожаатларини жойида ҳал этиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Қабулга келган барча эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.