«Узумзор» маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулида ушбу ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Президент Халқ қабулхонаси мутасаддилари, маҳалла еттилиги вакиллари иштирокида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди.
Хусусан, фуқароларнинг тиббиёт муолажалар учун моддий ёрдам кўрсатиш, электр ва газ таъминоти, ишга жойлашиш борасидаги масалалари, тадбиркорлик субъектларининг кўчма савдо объектлари билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди.