Dush. Mar 4th, 2024

1. Қуйидагилар шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

шаҳар ҳудудида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув, оқава сув тармоғи билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб бориш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Шаҳар ҳокими қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этадиган ҳудудий комиссиялар ва кенгашларга раислик қилади.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси;

шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими;

шаҳар ермулккадастр хизмати;

шаҳар ободонлаштириш бошқармаси;

уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш, тақсимлаш бўлими;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

“Ўзтрансгаз” АК шаҳар филиали;

шаҳар электр таъминоти корхонаси;

йўловчи ташиш транспорти ишини бошқариш бўлими;

Қўқон темирйўл вокзали;

“Ўзавтойўл” АК шаҳар бўлими;

оғир саноат, машинасозлик ва электротехника саноати корхоналари;

қурилиш индустрияси корхоналари;

қурилиш-монтаж пудрат ташкилотлари;

лойиҳалаш муассасалари;

транспорт ташкилотлари;

коммунал хўжалик тизими корхоналари;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси.