Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, унинг ўринбосарлари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган қабулда фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Меҳнат бандлиги, моддий ёрдам, уй-жой таъмири ва тадбиркорларнинг турли мавзудаги мурожаатлари қабулдаги энг долзарб масалалар бўлди. Жойида ҳал этилмаган муаммолар бўйича берилган топшириқларга маҳаллалар мутасаддилари ҳам масъул этиб белгиланди ва Маруфжон Усмоновнинг шахсий назоратига олинди.