4 соатдан бери давом этаётган қабулда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шу вақтга қадар, 40 нафар фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.
👮♂️ Қабулда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддидари, маҳалла раислари, мурожаатларда кўтарилган масалаларга алоқадор бошқа масъул раҳбарлар иштирок этмоқдалар.
Шаҳар ҳокими модиий ёрдам, уй-жой таъмири, кредит, коммунал муаммолар каби кўплаб масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси шаҳар ҳокимининг назоратига олинмоқда.