Очиқ ҳавода ташкил этилган қабулда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқмоқда.

👨👩👦👦 Қабулда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддидари, маҳалла раислари, мурожаатларда кўтарилган масалаларга алоқадор бошқа масъул раҳбарлар иштирок этмоқдалар.

Моддий ёрдам, уй-жой таъмири, кредит, коммунал муаммолар каби кўплаб масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Масъуллар ўрганиши лозим бўлган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси шаҳар ҳокимининг назоратига олинмоқда.