Қўқон шаҳар ҳокими турмуш ўртоғи билан хаж сафарига бориш истагини билдирган фуқаронинг мурожаатини қаноатлантирди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Президент Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чораларини кўрди.
Мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган қабулда фуқаролар билан бир қаторда тадбиркорлик субъектларининг ҳам мурожаатлари кўриб чиқилди.
Ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик масалалари билан боғлиқ муаммолар орасида 80 ёшни қоралаган Собитхон ота Содиқовнинг шаҳар ҳокимига қилган мурожаати энг эсда қоларлиси бўлди.
«60-йил бирга умргузаронлик қилдик, хаж сафарига навбатим етиб келди, аёлимсиз боргани ботинолмаяпман, кейинги навбат келгунича ман борманми, йўқманми – яратганга аён, шу сафарани бирга адо этишимизга ёрдам беринг», деди Собитхон ота.
Маруфжон Усмонов фуқаронинг мурожаатини қаноатлантирди.