Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг қабулида секторлар раҳбарлари, Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, маҳалла раислари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этмоқдалар.
Қабулда фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари вакилларининг мурожаатлари юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда.
Ҳал этилиши маълум вақт талаб этадиган масалалар юзасидан берилган топшириқлар Қўқон шаҳар ҳокимининг назоратига олинмоқда.