Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар, маҳалла тизими мутасаддилари, Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида ўтказилган қабулда Маруфжон Усмонов фуқароларнинг муаммо-масалаларини ҳал этиш чораларини кўрди.
Моддий ёрдам, уй-жой ижара тўловлари учун кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ҳал этилади.
Ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларнинг мурожаатлари бўйича маҳалла мутасаддилари масъул этиб белгиланди. Эҳтиёжманд фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш чоралари кўрилади.