Қўқондаги Президент Халқ қабулхонаси ва Қўқон шаҳар ҳокимлигида рўйхатдан ўтган фуқаролар учун ўтказилган қабулда Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида мурожаатларни кўриб чиқди.
Ижтимоий масалалар, уй-жой учун ижара тўловлари, ишга жойлаштириш, коммунал муаммолар кун тартибидаги асосий мавзулар бўлди. Шаҳар ҳокими мурожаатларни жойида ҳал этиш чораларини кўриб, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммолар юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.