Yak. May 19th, 2024

Шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.

Мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида ўтказилган қабулда моддий ёрдам, коммунал идоралардан бўлган қарздорлик, саломатлик ва уй-жой муаммолари кун тартибидаги асосий масалалар бўлди.

Шаҳар ҳокими мурожаатларни жойида ҳал этиш чораларини кўриб, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Айрим мурожаатларни Маруфжон Усмонов жойида бориб ўрганади.

Сўнгги қабулларда келиб тушган мурожаатлар бўйича Қўқон шаҳар ҳокими бир қатор маҳаллалар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидаги мурожаатларни жойида бориб ўрганди.