Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.
Мурожаатлардаги масалалар учун масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган қабулда фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ижтимоий рўйхатларда турувчи фуқароларни камбағалликдан чиқариш, доимий даромад манбаи билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.