Pay. Okt 5th, 2023
Маруф Усмонов қабулда

Қўқон шаҳар ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар, Қўқон шаҳар ҳокимлиги мурожаатлар боти, инстаграм саҳифаси ва онлайн йўлланган бошқа виртуал мурожаатлар бўйича ўтказилган қабулда Маруфжон Усмонов ва мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирок этдилар.

 

Ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларнинг мурожаатлари маҳалла мутасаддилари иштирокида кўриб чиқилиб, масалалар бўйича масъуллларга тегишли кўрсатмалар берилди. Моддий ёрдам, уй-жой таъмири, фуқаролар саломатлиги билан боғлиқ мурожаатлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ҳал этилиши белгиланди.

 

Фуқароларнинг яшаш шароити ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш бўйича кўрилган мсалаларга ҳоким ёрдамчилари бириктирилиб, ишга жойлаштириш, тадбиркорликка йўналтириш ва имтиёзли кредитлар билан таъминлаш вазифаси юклатилди.