1. Қуйидагилар шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш;
шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтириш, шаҳарда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона давлат инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини амалга ошириш;
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва шаҳар ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
шаҳарнинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишда иштирок этиш, хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари бўйича ягона базасини юритиш;
тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида шаҳар иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
шаҳарнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш учун шаҳарда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;
тендер (танлов) савдоларини ўтказишда, тендер (танлов) савдолари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда иштирок этиш ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш, тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш, зарур ҳолларда. ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳақиқий эмас, деб эътироф этиш бўйича таклиф киритиш;
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш;
долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда инновацион ёндашувлар орқали давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш;
жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
шаҳарда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалий фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда миллий иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш;
атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини берувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни назарда тутадиган «яшил иқтисодиёт» технологияларининг принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш;
республика инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистик хаблар фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашиш;
макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари, шунингдек, интеграция жараёнларининг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш билан ўзаро боғлиқликда иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш сценарийларини шакллантиришга кўмаклашиш;
хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини ошириш;
инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича таклифлар киритиш;
инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олиш;
таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан, ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишни таъминлаш;
соғлиқни сақлаш тизимини, шу жумладан, касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилишни таъминлайдиган илғор технологияларни, «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббиёт ахборот маркази» концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратишга кўмаклашиш;
«Хавфсиз шаҳар», «Ақлли шаҳар» концепцияларини жорий этишни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш учун зарур шароитларни таъминлайдиган маданий, спорт ва бошқа объектларни ташкил қилишни ҳам назарда тутувчи илғор стандартларни ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозликнинг фақат бош режалар, режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига мувофиқ изчил ривожланишини таъминлашга кўмаклашиш;
атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга, жумладан, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни, сув объектларига ташланадиган оқова сувларни камайтиришга, биологик хилма-хиллик ва экотизимни сақлашга қаратилган инновацион технологик ечимлар ишлаб чиқиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта ишлаб чиқариш бўйича инновацион ғоялар ва ишланмаларнинг, жумладан, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия тежамкор, экологик тоза автотранспорт ёқилғисини ишлаб чиқариш технологиялари, чанг ва газдан тозаловчи технологияларнинг амалда қўлланишига кўмаклашиш;
сувдан фойдаланиш тизимини, шу жумладан, сувни тозалаш, чучуклаштириш, оқава сувлардан қайта фойдаланиш ва сув тежашнинг инновацион технологияларини жорий этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
маиший ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, шу жумладан, энергия ва биоўғитларни ишлаб чиқариш учун юқори технологияларни жорий этиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали ишлаб чиқиш;
имтиёз ва преференциялар тақдим қилиш, кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар, бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан, етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этиш, шунингдек, IT-инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашиш;
узоқ муддатли технологик ривожланиш эҳтиёжлари ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришни, шу жумладан, янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва юқори технологик маҳсулотларнинг бошқа турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан ташаббус кўрсатиш;
маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан, расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш;
хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини оширишни ҳар томонлама кенг қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли даромадларининг барқарор ўсишини таъминлайдиган янги иш ўринларини яратиш, ушбу мақсадларда ваколатли давлат органлари, молия ҳамда бошқа бозор тузилмаларининг Савдо-саноат палатаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан мустаҳкам ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;
ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш;
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг фаолият юритиши ва уларни ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш;
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари — хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритиши, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун яна ҳам кўпроқ қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, лойиҳа ишланмаси ва лойиҳаларни амалга ошириш, объектларни ишга тушириш ва пировард мақсадларга эришишнинг бутун цикли давомида уни сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;
белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига тўсқинлик қилувчи сабабларни аниқлаган ҳолда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, шунингдек, юзага келаётган масалалар ва муаммоларни ҳал этишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини қабул қилган ҳолда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари иштирокчилари — ҳўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини доимий мониторинг қилиб бориш;
эркин иқтисодий зоналар дирекцияси фаолияти устидан амалий назорат ўрнатиш, маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида дирекция раҳбарининг мунтазам ҳисоботларини тинглаб бориш, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминламаган раҳбарларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
янги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари барпо этиш ҳамда ишлаб турганларининг чегараларини ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
шаҳарнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, шаҳарнинг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендлари халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
туризм фаолияти ривожланишини мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари ва туризм объектлари бўйича ягона миллий реестрларни шакллантириш;
туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало, туристлар жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, шаҳар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда туристларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматлари кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартларини амалга ошириш;
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор муносабатлари асосида тартибга солишни мақбуллаштириш ва туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;
туризм фаолияти соҳасида биринчи навбатда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;
туризм фаолияти субъектлари ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифат даражасида ташкил этиш, тармоқ туризм фанларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва шаҳар ҳокими кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
2. Шаҳар ҳокими қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этган ҳудудий комиссиялар ва кенгашларга раислик қилади.
3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими- инвестициялар масалалари бўйича;
шаҳар молия бўлими-инвестициялар масалалари бўйича;
инвестициялар бўлими;
кичик саноат зоналари дирекцияси;
шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси-инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш масалалари бўйича;
барча тижорат банклари – инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, беғараз кўмаклашиш маблағларига хизмат кўрсатиш, иқтисодий-ночор банкрот корхоналарнинг фаолиятини тиклаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича.