Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар «Рухсор» телеканалининг очиқ-ойдин кўрсатувида фуқаролар билан мулоқот қилдилар.
Мулоқот чоғида шаҳар ҳокими ва мутасаддилар фуқаролар томонидан телефон ва телеграм месенжери орқали йўлланган мурожаатларга жонли эфирда жавоб бердилар.
Медиа-тадбирда кўрилган масалалар Қўқон шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ҳам жонли эфирда намойиш этилди.
Кўрсатув давомида «Рухсор» телеканали ижодкорлари томонидан Қўқон шаҳридаги айрим маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар бўйича ҳам танқидий лавҳалар намойиш этилиб, мутасаддиларнинг муносабати билдирилди.
Мулоқот чоғида фуқаролардан келиб тушган 24 та мурожаат рўйхатга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилади. Айни пайтда, мурожаатлар бўйича йўл ҳаритаси тузилиб, ижро учун масъуллар белгиланди.