Yak. Iyul 21st, 2024

Қўқон шаҳар Мовароуннахр кўчаси ҳудудидан фуқаро Ниязов Ахрор Абдуллаевичга икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш ҳақида.

 

Қўқон шаҳар Озодлик кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Ниязов Ахрор Абдуллаевич шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар Туркистон кўчаси 2В-уйда жойлашган умумий ер майдони 1851,35 м2 дан иборат устахона бино-иншоотлар 09.11.2010 йилда тузилган 2-сонли кўчмас мулкни олди-сотди шартномасига асосан ўзига тегишли бўлиб, ушбу бино-иншоотлар Қўқон шаҳар ҳокимининг 24.12.2009 йилдаги №467-сонли қарори билан Қўқон шаҳар марказий кўчаларини ободонлаштириш мақсадида бузилганлиги сабабли ўрнига ер майдони ажратиб беришни сўраган.

 

Юқоридагиларга асосан фуқаро Ниязов Ахрор Абдуллаевичнинг мурожаатини қаноатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 7,20,23,41-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан.

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

 

1. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2021 йил 5 январдаги Мовароуннахр кўчаси ҳудудидан икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиб бериш ҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.

 

2. Қўқон шаҳар Озодлик кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Ниязов Ахрор Абдуллаевичга Мовароуннахр кўчаси ҳудудидан икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун 150,0 м2 ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.

 

3. Буюртмачи томонидан қурилишга рухсат бериш ҳамда ер майдонига фойдаланиш ҳуқуқини бериш қуйидаги шартлар асосида, яъни буюртмачи томонидан биноларнинг фасад қисмини ва бинолар олди томонини ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик Кодекси “Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғидаги мажбуриятлари ҳақида”ги 8-моддаси, Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 9 мартдаги “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган холда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари” ҳақидаги 59-сонли қарори талаблари асосида бажарилиши кўзда тутилсин.

 

4. Келгусида ажратилган ер майдонидан белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилганда ёки ер майдонини самарасиз холатга келтириб қўйилганда Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси 36-моддасига асосан шаҳар захирасига қайтариб олинишлиги белгилаб қўйилсин.

 

5. Ушбу қарорни тасдиғи Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгашидан сўралсин.

 

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Э.Тўхтабоев зиммасига юклансин.

 

Қўқон шаҳар ҳокими
М.А.Усмонов

06.01.2021