Қўқон шаҳар А.Темур кўчаси ҳудудида қуриб битказилган АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” маъмурий биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақида.
Қўқон шаҳар ҳокимининг 2016 йил 30 майдаги 274-сонли қарорига асосан А.Темур кўчаси ҳудудидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”га икки қаватли маъмурий бино қуриш учун 1800,0 м2 ер майдони ажратиб берилган.
Бугунги кунда қурилиш ишлари якунланганлиги сабабли А.Темур кўчаси ҳудудида қуриб битказилган маъмурий бинони фойдаланишга қабул қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қўқон шаҳрида қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 10 декабрдаги “А.Темур кўчаси ҳудудида қуриб битказилган АТБ “Қишлоқ қурилипш банк”нинг икки қаватли маъмурий биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Қўқон шаҳар А.Темур кўчаси ҳудудида жойлашган қурилиш эгаллаган майдони 600,0 м2 дан иборат АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг икки қаватли маъмурий биноси фойдаланишга қабул қилинсин.
3. Фарғона вилояти “Ермулккадастр” ДКнинг Қўқон шаҳар филиали бошлиғи (Б.Эркабаев) зиммасига АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қонунда белгиланган муддатда ва тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Э.Тўхтабоев зиммасига юклатилсин.
Қўқон шаҳар ҳокими М.А.Усмонов
05.01.2021