Sesh. Apr 16th, 2024

Қўқон шаҳар Янги Деҳқон кўчаси 2а-уйда жойлашган бино ва иншоотларни мактабгача таълим бўлими балансига ўтказиш ҳақида.

 

Қўқон шаҳар Мактабгача таълим бўлими шаҳар ҳокимлигига қилган ёзма мурожаатида Янги деҳқон кўчаси 2а-уйда жойлашган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бин-иншоотларни мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш учун мактабгача таълим бўлими балансига ўтказиб беришни сўраган.

 

Баён қиланганларга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий Давлат хокимияти тўғрисида”ги қонуни 6,25-моддалари, “Норматив-хуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги қонунининг 19-21-моддаларига асосан.

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 30 декабрдаги 13-05/07-934-сонли розилиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Қўқон шаҳар Янги деҳқон кўчаси 2-уйда жойлашган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги умумий ер майдони 2200,0 м2, қурилиш эгаллаган майдони 384,009 м2 дан иборат бўлган бино-иншоотлар Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими балансига ўтказиб берилсин.

 

3. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Қўқон шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарларига Янги деҳқон кўчаси 2-уйда жойлашган бино-иншоотларни тегишли тартибда топшириш ва қабул қилиб олиш вазифаси юклатилсин.

 

4. Ушбу қарор ижросини назорати шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Тухтабоев зиммасига юклатилсин.

 

Қўқон шаҳар хокими: М.А.Усмонов
14.01.2021