Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар А.Навоий мавзеси ҳудудидан «QO’QON ELEGANT BUILDING» МЧЖга икки қаватли (1-қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш ҳақида.

 

«QO’QON ELEGANT BUILDING» МЧЖ рахбари З.Сатторова шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 17 январдаги 12-сонли қарори билан «QO’QON ELEGANT BUILDING» МЧЖга 5 қаватли тураржой биноси қуриш учун ажратилган ер майдони шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтариб олинганлиги сабабли ўрнига ер майдони ажратиб беришни сўраган.

 

Юқоридагиларга асосан «QO’QON ELEGANT BUILDING» МЧЖнинг мурожаатини қаноатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 7,20,23,41-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг 2021 йил 7 январдаги “А.Навоий мавзеси ҳудудидан «QO’QON ELEGANT BUILDING» МЧЖга икки қаватли (1-қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратишҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.

 

2. «QO’QON ELEGANT BUILDING» МЧЖга А.Навоий мавзеси ҳудудидан икки қаватли (1-қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 50,0 м2 ер майдони ажратиб берилсин.

 

3. Буюртмачи (З.Сатторова) зиммасига: биноларнинг фасад қисмини ва бинолар олди томонини ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик Кодекси”нинг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳақида”ги 8-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари” ҳақидаги 59-сонли қарори талаблари асосида бажариш вазифаси юклатилсин.

 

4. Келгусида ажратилаётган ер майдонидан белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилганда ёки ер майдонини самарасиз ҳолатга келтириб қўйилганда Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 36-моддасига асосан шаҳар заҳирасига қайтариб олинишлиги белгилаб қўйилсин.

 

5. Ушбу қарор тасдиғи Халқ депутатлари шаҳар кенгашидан сўралсин.

 

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Тўхтабоев зиммасига юклатилсин.

 

Қўқон шаҳар ҳокими: М.А.Усмонов
14.01.2021