Jum. Dek 1st, 2023

2-Ихтисослаштирилган Президент мактабда ўтказилган “Яшил макон” оммавий кўкаламзорлаштириш акциясида Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари қатнашдилар.

Маруфжон Усмонов таълим муассасаси ўқувчилари билан биргаликда мевали дарахтлар кўчатларини экиб, “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олижаноб ғояни қўллаб-қувватлашга, бу умуммиллий ҳаракатнинг натижасини кўрсатиб, ҳавас билан бу савобли ишда иштирок этишга чақирди.

Агротехник қоидалар асосида, мутахассислар назоратида экилган кўчатларни парвариш этиш учун масъуллар белгиланди.