Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 47-«Райхон» маҳалласида ўтказилган оммавий кўкаламзорлаштириш тадбирида иштирок этди.
🍏 Давлатимиз раҳбари томонидан олға сурилган «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда, ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маҳалла ҳудудидаги ер майдонларида 250 дан зиёд олма, гилос, шафтоли, ўрик ва бодом кўчатлари экилиб, парваришлаш учун масъуллар бириктирилди.